Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!
4397
Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 24 январь куни Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳозирда жорий йилнинг 1 февралидан 31 декабрига қадар (кейинчалик узайтирилиши мумкин) ўтиш даври амалда.

Ўтиш даври мобайнида Буюк Британия аввалгидек Божхона иттифоқи аъзоси ва Европа иттифоқининг ажралмас бозори бўлиб қолаверади.

Ушбу муддат давомида Лондон Европа Иттифоқининг савдо сиёсатини олиб бориши ва унинг Божхона тарифларини қабул қилиши назарда тутилган.

Шунингдек, товарларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг кумулятив тамойили ўзгармайди.  

Бу ҳақида ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Э.Стипрайс Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.

 

 

17.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг