Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб буюк сиймомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир. Бобур руҳиятида айниқса ҳарбий хизматчилар учун зарур бўлган хислатлар мавжуд. Шу муносабат билан Ёшлар Иттифоқининг Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Ўтказилган тадбирда божхоначиларнинг бошланғич ташкилоти барча аъзолари фаол иштирок этишди.
Албатта бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар орасида буюк ажодларимиз сиймосига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
15.02.2020