Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Бобур - умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншо танлови ўтказилди.
Танловда ёш божхоначилар ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳақидаги билимларини қоғозга туширишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо адабий, илмий-назарий асарларидан бири бу “Бобурнома”дир. Ушбу асарнинг ўрганилмаган тарафлари, қирралари шунчалар кўпки, уларни бугунги авлодга етказиш ўтмишдаги қадриятларимизни тиклаш, ундан баҳраманд бўлиш, ёшларда юксак ватанпарварлик руҳиятини тарбиялаш каби долзарб масалаларда алоҳида ўрин тутади.
Aждодларимизнинг ҳарбий салоҳияти тарихини ўрганиш ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотишда алоҳида аҳамиятга эга.
15.02.2020