Ана шундай тадбиркорлардан бири Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги “Чироқчи истиқлол парранда” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорликнинг паррандачилик йўналиши билан шуғулланади.
Маълум бўлишича, корхонада ҳозирги кунда 350 минг бош товуқ парваришланиб, товуқлардан кунига ўртача 100 минг дона тухум олинмоқда. Олинган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга сотилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, корхона замон талабларидан келиб чиқиб, ўз технологик жиҳозларини босқичма-босқич янгиламоқда. Бунинг натижасида иш самарадорлиги ортиб, юқори даромад олинмоқда.
- Жорий йилнинг июнь ойида Россия Федерациясидан қиймати 217 минг АҚШ долларилик технологик жиҳозларни импорт асосида олиб келган эдик - дейди корхона масъул ходими Шарофиддин Нормўминов. Бугунги кунда ушбу технологиялар ўз самарасини кўрсатиб, 47 минг бош товуқлардан кунига ўртача 42-45 минг дона тухум олинмоқда. Янги технологияларнинг яна бир афзаллиги шундаки, элекрт энергияси иқтисод қилинади ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулотлар олинади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ҳориждан келтирилаётган асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзларининг берилаётганлиги ҳам тадбиркорларга катта мадад бўлмоқда.
Корхонада август ойида ҳам Россия Федерациясидан қиймати 276 минг АҚШ долларилик 60 минг бош товуқ боқишга мўлжалланган янги ускуна олиб келинди. Ҳозирги кунда янги ускуна ўрнатиладиган бино таъмирланмоқда. Эътиборлиси шундаки, Россия Федерациясидан олиб келинган янги ускуналарга 778 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.
Давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган бундай имкониятлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан мамлакатимизга валюта тушумининг ортишига ҳисса қўшилмоқда.
Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
22.08.2018