Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - тараққиёт кушандаси
1315
Сир эмас, коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради. Мамлакатимиз ҳам бу муаммодан тўлиқ ҳалос бўлмаган. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи “Transparency international”халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлсада, кўпчилик соҳаларда ҳали бу иллат барҳам топмаганлигини кузатишимиз мумкин.

Давлатимиз раҳбари Парламентга мурожаатномасида коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, республикамизда коррупция кенг тарқалган соғлиқни сақлаш, таълим, банк, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳалари қаторида божхона соҳасини ҳам санаб ўтганлари ачинарли, албатта.

Соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юртимизда экспорт солоҳиятини ошириш, импортни оптималлаштириш, бу борада коррупцион ҳаракатларга йўл қўмаслик ва унга қарши курашишни кучайтириш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси мутасаддилари ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирокида “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида тарбиявий-профилактик йиғилиш ташкил этилди.

Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Равшан Ҳусанов йиғилганларга  коррупцияга қарши курашиш бўйича сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга батафсил тўхталиб ўтди ва ушбу қабул қилинган ҳужжатлар ҳаётда ўз аксини топиши учун аввало кенг жамоатчиликда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг