Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз коррупцияга қарши иммунитетни шакллантирамиз
1138
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органларида Коррупцияни олдини олишга доир тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини етказиш, амалдаги қонунчиликка риоя этмай мансаб ваколатларини суистеъмол қилган шахсларнинг тақдири билан таништириш мақсадида Андижон вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби, шунингдек ёш божхоначилар иштирокида “Биз коррупцияга қарши иммунитетни шакллантирамиз” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов кириш сўзи билан очиб, коррупция ва унинг мудҳиш оқибатлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида вилоят Дин ишлари бошқармаси ходимлари томонидан Коррупция қанчалар жирканч иллат эканлиги, бунинг боши ҳам охири ҳам йўқлиги, диний нуқтаи назардан гуноҳи жавобсиз қолмаслиги ва бунинг бадали оғир бўлишлиги ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди. 

Йиғилишда вилоят прокуратурасининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими катта терговчиси  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида нутқ сўзлаб, коррупция ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатишини энг асосийси эса халқнинг олиб борилаётган сиёсатлардан норозилигига сабаб бўлишини таъкидлади.

Йиғилиш якунида ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек фуқароларга қонун талабларини атрофлича тушунтириш, улар хуқуқларининг поймол этилишига йўл қўймаслик, бу борада ходимларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.                     

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг