Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш туфайли панд еди
1354
Товар моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш туфайли  панд еди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар Н.Қ. ва Д.Қ.лар бошқарувидаги автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 76,1 миллион сўмлик тамаки ва чилим маҳсулотлари учун мўлжалланган анжомлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига хориждан кириб келган йўловчи поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. 

Текширув давомида поезднинг 3-сонли вагонида фуқаро М.Г. томонидан оғирлиги 89 килограммни ташкил қилувчи 1047 дона ўрамда мушуклар озуқасини тегишли ҳужжатларсиз олиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг