Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида фуқаро Х.А.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 69,4 миллион сўмлик 845 дона “Apidra” ва 125 дона “Seretide Diskus” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Матиз” русумли енгил автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Текширув давомида автомашинада фуқаро М.Қ.га тегишли бўлган 5 та қора рангли целофан пакетларга жойлаштирилган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 65,8 миллион сўмлик биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.02.2020