Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
1090
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига қўшни мамлакатдан учиб келган фуқаро Я.П. га тегишли юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 45 миллион сўмлик 155 дона стоматологик дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг