Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олотда профилактик тадбир
2235
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан Олот туманидаги “Жайхун ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тарғибот тадбири ташкил этилди.
Олотда профилактик тадбир

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833 сон қарорини юртимизда қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизми асоси сифатида баҳолаш мумкин.

Зеро, давлат идоралари ва ташкилотларининг жиноятчиликни олдини олиш борасидаги фаолиятининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган ва шу доирада  бир қатор тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида божхона органлари ҳам муҳим ўрин  тутади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 6-моддасига биноан, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларига чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш ҳам божхона мақсадларидан бири сифатида белгиланган.

Тадбирда қатнашчиларига жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали товар ва транспорт воситаларини, нақд хорижий валюталарни олиб ўтиш тартиблари ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан  аниқланган 13 та божхона қоидабузарликлари натижасида 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Учрашув якунида тадбир иштирокчиларининг божхонага оид саволларига соҳа  ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Гули Бобокулова,

Олот чегара божхона пости

катта инспектори

22.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг