Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юнусобод туманидаги гиёҳвандлик савдоси божхоначилар томонидан фош этилди
900
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Юнусобод туманидаги гиёҳвандлик савдоси божхоначилар томонидан фош этилди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида тумандаги овқатланиш муассасаларидан бири ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида муассасадан фуқаро А.А.га тегишли бўлган 2 дона “кока-кола” идишининг устки қисми, электрон тарози, 2 дона шприц, 1 дона зар қоғозга ўралган жигарранг рангдаги ўтсимон модда ва 8 дона “амитрипцилин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ён атрофи белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, уй атрофидаги темир панжаралар орасига уддабуронлик билан магнит ва скотч ёрдамида 2 грамм оғирликдаги “спайс” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг