Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофотининг совриндори Муҳаммадали Абдуқундузов, тарихшунос олим Неъмат Полвонов ҳамда санъаткорлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда Темурий сулоласининг йирик вакили шу билан бирга Бобурийлар сулоласи асосчиси ҳисобланиб, у адабиёт, нафис санъат, табиат гўзаллигига ёшлигидан меҳр қўйган, барча Темурий шаҳзодалар каби бу илмларнинг асосини отаси саройида, етук устозлар раҳбарлигида эгаллаганлиги, 12 ёшида тахтни бошқариш зиммасига тушгани, ҳарбий юришлари ҳамда ижоди тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Тадбир давомида институт курсантлари томонидан Бобур ғазаллари баҳру-байти ҳамда Ўзбекистон Давлат консерваторияси ҳузуридаги иқтидорли болалар академик лицейи хонандалари томонидан куй-қўшиқлар йиғилганларга тақдим этилди.
14.02.2020