Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиббиёт буюмлари “қизил” йўлакдан ўта олмади
1051
Мамлакатимиздаги халқаро аэропортларда “яшил” ва “қизил” йўлакларнинг жорий этилиши божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқароларимизга кўплаб қулайликлар яратди. Буни ўтган даврда ҳаракатланган йўловчиларнинг 95-96 фоизи айнан “яшил” йўлакдан ҳаракатланганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.
Тиббиёт буюмлари “қизил” йўлакдан ўта олмади

Бироқ, “қизил” йўлак орқали ҳаракатланадиган фуқаролар белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишлари талаб этилади.

“Москва-Қарши” йўналишидаги авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган ва “қизил” йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро И. Ж.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида 13 турдаги 2300 донадан зиёд тиш даволаш учун мўлжалланган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, мамлакатимиз ҳудудига дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади ва қарорга мувофиқ шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситаларига белгиланган тартибда ва миқдорда олиб кириш ва чиқишда имтиёзлар белгиланган.

 

 

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг