Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
1381
Давлат божхона қўмитасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарори ижроси ҳамда Халқаро “Бизнес юритиш” ҳисоботининг “Халқаро савдо” индикатори бўйича амалга оширилган ислоҳотлар тарғиботига қаратилган очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Давлат божхона қўмитасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тадбирда дастлаб божхона тартиб-таомилларидаги сўнгги соддалаштиришлар ҳақида йиғилганларга батафсил ахборотлар берилди.

Масалан, сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида товарларни божхона режимларига жойлаштиришда 10 турдаги рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар бекор қилинган ва бунинг натижасида, тадбиркорлар томонидан товарларни реэкспорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш ва бошқа шу каби режимларга рухсатнома олмасдан тўғридан-тўғри декларация тақдим этиш имкониятини яратилди.

Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган декларациялари ахборот тизимида автоматик равишда рўйхатдан ўтказилиши ва божхона ходимлари ўртасида тенг тақсимланиши тартиботи соҳада инсон омилини сезиларли равишда қисқартиришга хизмат қилмоқда.

Пировардида, божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт 2018 йилга нисбатан экспортда 2,8 баробар, импортда эса 2,1 баробарга қисқарди.

Бир йил муқаддам жорий этилган ваколатли иқтисодий операторлар мақомидан ҳозирда 20 дан ортиқ қонунга итоаткор ва инсофли тадбиркорлар самарали равишда фойдаланиб келаётганлиги таъкидланди ва бошқа тадбиркорлар ҳам ушбу мақомни қўлга киритиш учун саъй-ҳаракат қилишлари лозимлиги таъкидланди.

2020 йилнинг 1 январидан жорий қилинган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ҳозирга қадар тадбиркорлар 57 мингдан ортиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни электрон равишда олишган.

Аммо, тадбиркорлар билан бўлган мулоқот амалиётда божхона маъмуриятчилигининг самарадорлигини янада ошириш бўйича ҳал қилиниши лозим бўлган масалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.

Очиқ мулоқотда тадбиркорлар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди, соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўртасида божхона маъмуриятчилигининг бугунги ҳолатини реал баҳолашга қаратилган аноним сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижалари соҳада истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.  

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг