Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича Шаҳрисабз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Д. шаҳар марказида ноқонуний равишда ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга ҳамда акциз маркаларга эга бўлмаган тамаки маҳсулотларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди. Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олиб қўйилган турли номдаги қиймати 5,6 миллион сўмлик жами 400 қути тамаки маҳсулотлари вақтинча сақловга топширилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
12.02.2020