Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти етакчи ва аъзолари Ийд ал Адҳа арафасида хайрли ишга қўл уришди. Улар пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам тадбирини ташкил этишди.
Тадбирда қатнашар экан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Сангинов болажонларни байрам билан табриклади, улар ҳам жамиятимиздаги барча болалар сингари халқимизнинг, Президентимизнинг ҳамиша диққат марказида ва ғамхўрликлари остида эканликларини таъкидлаб ўтди.
Бунга жавобан улар ҳам яхши ўқишлари, билимларни пухта эгаллашлари ва келажакда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган етук инсон бўлиб вояга етишлари лозим.
Тадбир якунида болажонларга мактаб сумкалари, ўқув қуроллари ва ширинликлар совға қилинди.
Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
22.08.2018