Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оёқ кийим қутисидаги телефонлар
1791
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара-божхона постида телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишнинг навбатдаги “усул”и фош қилинди.
Оёқ кийим қутисидаги телефонлар

Мазкур пост орқали пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Л.Қ.га тегиши пакетлар назорат-рентген аппарати кўмагида кўздан кечирилганида, юкларнинг экрандаги шубҳали тасвири божхоначиларни сергак торттирди.

Қарангки, юклар орасидаи пойафзал қутиларида оёқ кийими эмас, телефонлар яширилган экан. Божхона ходимининг оғзаки савол-жавоби вақтида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 турдаги 45 дона телефонлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, сотиш мақсадида олиб кирилаётганлиги аниқланди.

Ушлаб қолинган уяли телефонларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, пост ходимлари шахсий эҳтиёж учун деган ниқоб остида, аслида тижорат мақсадида телевизорларнинг олиб кирилишига доир қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди.

Яъни, қонунбузарлар томонидан пост орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар маълум бир ҳақ эвазига телевизорларни доналаб ташиш учун ёлланган. Олиб ўтилган телевизорлар эса фуқаро З.М.нинг хонадонига тўплаб борилган.

Тезкор тадбир давомида ушбу хонадонда жамланган 3 турдаги 32 дона телевизорлар автомашинага ортилаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Маълум бўлишича, телевизорлар қўшни давлат фуқароси М.А.га тегишли бўлиб, уларнинг қиймати 24 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг