Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Яллама" чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро О.Д. бошқарувидаги "Мерседес-Бенц" русумли тиркамали автоуловига ортилган товарларнинг йул юк ҳужжатлари синчковлик билан ўрганилганида, ушбу юклар Тошкент шаҳридаги темир йул станциясига етказилиши кўрсатилган бўлсада, Андижон вилоятига автотранспорт орқали ҳаракатланаётганлиги ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли автоулов ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги натижасида, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий киймати 597 миллион сўмдан ортиқ бўлган хўжалик молларини божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилмоқчи бўлгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.02.2020