Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Чилонзорда қарийб 160 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
896
Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар Чилонзорда қарийб 160 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситаларининг яна бир яширин савдосига чек қўйилди. Жумладан, фуқаролар Т.М. ва Қ.А. лар шартли харидорга умумий қиймати 62 миллион сўмлик жами 1291 дона “Монталин”  номли дори воситаларни яширинча сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро Қ.А. бошқарувидаги Нексия ҳам белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада 21 дона “SamyunWan” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 157,2 миллион сўмлик 1291 дона “Монталин” ва 21 дона “SamyunWan” дорилари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг