Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Компьютер мониторлари “қизил” йўлакдан ўтолмади
1251
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Компьютер мониторлари “қизил” йўлакдан ўтолмади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган” ТИФ божхона постига хорижий давлатдан вилоятда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига жўнатилган товарлар “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилди.

Натижада, божхона ходимлари товарларни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 45 миллион сўмлик 90 дона аввалда фойдаланишда бўлган компьютер мониторлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг