Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар заргарлик буюмларининг яширинча олиб ўтилишига чек қўйишди
1151
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар заргарлик буюмларининг яширинча олиб ўтилишига чек қўйишди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ф.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида умумий оғирлиги 83,30 грамм бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар Ж.А. ва К.А. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, фуқаро Ж.А. умумий оғирлиги 45,55 грамм бўлган ва фуқаро К.А. умумий оғирлиги 65,35 грамм кумуш тақинчоқларни божхона назоратидан яширган ҳолда олиб келаётганлиги аниқланди.

Урганч аэропортига хорижий давлатдан учиб келган фуқаро С.М. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, белгиланган тартибда тўхтатилиб, назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратидан яширилган, олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган жами 132,1 грамм бўлган кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг