Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ертўлада сақланаётган марихуана фош бўлди
1480
Гиёҳвандлик воситаларининг яширин савдосига ва ноқонуний тарзда сақланишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ертўлада сақланаётган марихуана фош бўлди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс яшаш хонадонининг ертўласида 1000 сўмлик купюрага ўралган 2,52 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг