Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қўнғирот” ТИФ божхона пости ходимлари Қўнғирот туманидаги 53-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан бевосита мулоқотда бўлишди. Божхона ходимлари мактаб ўқувчиларини келажакда комил инсон бўлишлари, Ватанига элига содиқ хизмат қилишлари учун ҳозирдан яхши ўқишлари, юқори савияда дарслар олиши ҳамда ўз устиларида мукаммал ишлашга чорлашди.
Шунингдек, божхоначилар мактабнинг кутубхона фондини бойитиш юзасидан мактаб ўқувчилари учун илмий ва маънавий мазмундаги рус, ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги китобларни совға қилишди.
6.02.2020