Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорт” чегара божхона постида Термиз тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, божхона ходимлари томонидан ўқувчи ёшларга божхона соҳаси фаолияти ва вазифалари ҳақида тушунтириш берилиб, Термиз халқаро аэропортидаги божхона назорати зонаси фаолияти ҳамда ундаги божхона назоратининг техник воситалари билан яқиндан таништириб ўтилди.
Келажакда, божхоначи касбига қизиқиш билдирган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29-апрелдаги 365-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори талаблари билан таништирилди.
Бундан ташқари ўқувчи ёшлар божхона соҳасига доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоб олдилар.
Бу каби учрашувлар вилоят божхона бошқармаси томонидан давом эттирилмоқда.
6.02.2020