Навбатдаги китоб ярмаркаси “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Ярмаркада божхоначиларга мамлакатимизнинг етакчи нашриётлари томонидан нашр этилган 500 дан ортиқ номдаги илмий ва бадиий нашрлар тақдим этилди.
Жумладан, Эркин Воҳидов, Тоҳир Малик ва Худойберди Тўхтабоевларнинг асарлари, шу билан бирга хорижий адибларнинг бир қатор асарлари божхоначиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Ярмарка якунида божхоначилар томонидан кўплаб адабиётлар харид қилинди, бу уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
6.02.2020