Радиоактив ва махсус ядровий материалларнинг юртимиз чегаралари орқали олиб ўтилиши ана шундай «кескин назорат»ниталаб қиладиган жараёнлардан ҳисобланади. Бундай материалларнинг чет давлатдан олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки транзит тарзида ҳаракатланиши,уларни бирламчи идентификациядан ўтказиш ва олиб чиқиш ишлари якунлангунига қадар улар сақланишини таъминлаш божхона органларининг масъулиятидадир.
Радиоактив материалларнинг божхона назорати аҳоли ва давлатнинг сиёсий, экологик, радиациявий хавфсизлигини таьминлаш ва ядровий қуролларни тарқатилмасликда муҳим аҳамиятга эга.Мамлакатимизда бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори(15.10.2019 йилдаги 869-сон)қабул қилинган. Мазкур қарор билан божхона органлари зиммасига бир қанча вазифалар белгиланди, хусусан:
Радиоактив материаллар ўз-ўзидан юқори хавфли товарлар тоифасига киради. Шунинг учун уларнинг ички ва ташқи кўриниши, ҳаракати ва ташиш шароитларига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш зарур.
Радиоактив материаллар ва махсус ядровий материалларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш жаҳон ҳамжамиятининг кўплаб давлатлари олдида турган вазифадир. Масалан, Япониядаги Фокусима авариясидан кейин «Радиоактив автомашина»ларни Россияга олиб киришга уринишлар аниқланган бўлса, Францияга “Радиоактив лифт”ларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган. Бундай турдаги товарлар юзага келишининг турли сабаблари бор. Дейлик, улар табиий офатлар, авариялар билан бир қаторда металлни қайта ишлаш вақтида радиоактив чиқиндиларни аралашиб кетиши оқибатида юзага келади.Радиациявий материаллар у билан ишлаётган ходимлар, бутун аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Бундан ташқари, радиоактив материалларнинг тарқалиб кетиши оқибатларини бартараф этиш жиддий иқтисодий зиён етказиши мумкин.
Бу борада Давлат божхона қўмитаси томонидан республикамизга радиоактив материалларни ноқонуний кириб келиниши олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, барча чегара божхона постларида уч турдаги: йўловчилар учун, автомобиллар учун, темир йўл вагонлари учун радиацион назорат қурилмалари ўрнатилган.Буамалиётда ўзининг ижобий самарасини бермоқда,албатта. Жумладан, 2001 йилда Ғишткўприк чегара божхона постида радиоактив материаллар билан боғлиқ қонунбузарлик божхона ходимининг шахсий ҳимоя воситаси ҳисобланган радиацион пейджер қурилмаси ёрдамида аниқланган эди. Ушбу ҳолат республикамиз чегараларида техник воситаларни ўз ичига олувчи ҳимоя чизиғини яратишга ёрдам берди ҳамда радиацион назорат соҳасида жиддий чора-тадбирларни амалга оширишга туртки бўлди.
Меҳрож ФАЙЗУЛЛАЕВ,
ДБҚ Божхона институти 4-курс курсанти
6.02.2020