Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларини яширинча олиб келаётган шахслар тўхтатиб қолинди
1531
Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Дори воситаларини яширинча олиб келаётган шахслар тўхтатиб қолинди

Хусусан, қўшни мамлакатдан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган икки нафар фуқаро М.Д. ва И.Ф.лар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахсларнинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, шунингдек декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 21 миллион сўмлик 694 дона турли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг