Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувида “Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш” шунингдек илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича жойларда ташкил этилиши лозим бўлган ишларни янада кучайтириш юзасидан ўтказилган тадбир давомида ёшларга Ватанни севиш, унинг ҳар бир қарич тупроғини асраб авайлаш ҳамда келажак авлодга уни озод ва обод ҳолда топшириш ҳар бир ёшу кексанинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлашди.
Учрашув давомида “Дўстлик” чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари Мурод Турдиев томонидан мактаб кутубхонаси учун Ватан тарихини ўзида мужассам этган бир қанча китоблар совға қилинди. Бу эса ўз навбатида ёшларни Ватан тарихини янада яхшироқ ўзлаштиришлари учун айни муддао бўлди.
Жажжи мурғак қалбларга нурли келажакни қуриш йўлини сиз билан биз кўрсатишимиз бизнинг биринчи галдаги вазифамиз эканлигини ёдда тутмоғлигимиз лозим.
6.02.2020