Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 102 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди
883
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 102 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Чилонзор туманида фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада сифати кафолатланмаган 300 дона “Тропикамид 10мл/мг” дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир тадбир давом эттирилиб, Яккасарой туманида тўхтаб турган, фуқаро С.А. бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашина ҳам тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида автомашинада 10 509 хил дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, юқоридаги сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосида фаол иштирок этган фуқаро М.Н. 10,5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу шахс қўлга олинганидан сўнг ўз ихтиёри билан 300 дона  “Тропикамид 10мл/мг” дори воситаларини тадбир иштирокчиларига топширди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 102 миллион сўмлик 600 дона “Тропикамид 10мл/мг” ва 10 509 дона 40 номдаги дори воситалари ашёвий даллилар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг