Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 105 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маиший техника товарлари манзилига етиб бормади
750
Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан ўз вақтида самарали чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Салкам 105 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маиший техника товарлари манзилига етиб бормади

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари маиший техника буюмларининг яширин айланмасига қарши Тошкент ва Наманган вилоятларида тезкор тадбир ўтказишди.

Наманган вилоятида ўтказилган тадбир давомида фуқаро А.Д.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Текширув давомида ушбу шахс ўз уйидан яма сифатида фойдаланиб, ноқонуний тарзда умумий қиймати 53 миллион сўмлик 30 дона телевизорлар ва 8 дона духовкаларни сақлаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир Тошкент вилоятида давом эттирилиб, фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Исузу” автомашинаси назоратдан ўтказилди. Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 51,8 миллион сўмлик 5 дона кондиционерлар, 10 дона музлатгичлар, 10 дона стабилизатор ва 539 дона ғалтак иплар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 104,8 миллион сўмлик маиший техника товарлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг