Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Чилонзорда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
896
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар Чилонзорда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент АЭРО ИБК ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Жентра автомашинаси холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада,  автомашина ҳайдовчиси фуқаро Б.О.нинг ёнидан 16 дона “Regapen” ва 5 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро Л.С.нинг ёнидан ҳам 56 дона  “Regapen” номли дори воситалари яширилганлиги фош этилди.

Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Л.С.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг яшаш уйида 210 дона “Regapen” ва 71 дона “Тропикамид” дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий миқдори 10 миллион сўмлик 282 дона  “Regapen” ва 76 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг