Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Барқарор иқтисодий тараққиёт сари
1295
Ватанимизда барча соҳаларда бўлгани каби божхона соҳасида ҳам катта ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, 2019 йил божхона соҳаси учун тарихий йил бўлди десак адашмаган бўламиз.

Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг 2019-йилдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 4297-сонли қарорларига асосан, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими яратилиб, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга туширилди. Ушбу тизимнинг ишга тушиши ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари қуйидаги имкониятларни яратади:

- импорт, экспорт ва транзитга тааллуқли барча тартибга солиш талабларини бажариш мақсадида стандартлаштирилган маълумотлар ва ҳужжатларни ягона ўтказиш каналидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш;

давлат божхона хизмати, ваколатли органлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг босқичларини масофадан кузатиш;

барча учун очиқ бўлган электрон шаклдаги рухсат этувчи ҳужжатлар юритишга тўлиқ ўтиш;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлардаги эпизоотик, карантин ва фитосанитария ҳолатлари тўғрисидаги очиқ маълумотларни энг сўнгги кўрсаткичлар ҳолатида ушлаб туриш;

дастлабки маълумотлар асосида товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига амалда етиб келишига қадар рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни бериш.

Шу билан бир қаторда ўтган 2019 йилда Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор ютуқларга эришилди

Маълумки, божхона органларининг энг асосий функцияларидан бири бу фискал функция, яъни давлат бюджетига божхона тўловлари ундурилишини таъминлашдир. Бу борада навоийлик божхоначилар томонидан тизимли ишлар олиб борилиши натижасида йил давомида Давлат бюджетига 643 млрд 900 млн сўмдан ортиқ маблағлар ўтказилиши таъминланди. Хусусан, охирги 5 йил давомида ундирилган божхона тўловлари 3 баробарга ошганлигини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқарма томонидан 2019 йилда 2 трлн 399 млрд сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди. Имтиёз қўлланилиши натижасида тежалган маблағлар эса тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини кенгаётириш, бўш иш ўринларини яратиш ҳамда янги бизнес лойиҳаларни ўзлаштиришга сарфланди.

Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланиб, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузулишига қарши курашади ҳамда унинг олдини олади. Қайд этиш лозимки, бу йўналишда ҳам бошқарма томонидан ўтган 2019 йил давомида тизимли ишлар олиб борилиши натижасида 1 млрд. 675 млн. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракати олди олинди.

Ҳар бир давлатда тадбиркорликнинг ривожи иқтисодий тараққиётга эришишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Мазкур соҳанинг ривожланиши ҳам кўп жиҳатдан божхоначиларга жуда катта маъсулият юклайди. Боиси, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш натижадорлиги бевосита божхона органлари фаолиятига боғлиқ.

Божхона органларида хавфни бошқариш тизими жорий этилиши натижасида божхона назорати ва расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни сезиларли даражада қисқартиришга эришилди.

Ўз навбатида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар товарлар экспортида ҳам ўзининг ижобий самарасини берди. Хусусан, 2019 йил давомида товарлар экспорти 333,2 млн.$ни ташкил этиб, экспорт ҳажми аввалги йилга нисбатан 40 млн. АҚШ долларига ўсди.

Қайд этиш лозимки пухта ўйланган ва мақсадли йўналтирилган инвестиция иқтисодиёт ривожи учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина ўтган 2019 йил давомида вилоятда хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган ҳудудий лойиҳалар бўйича 130,4 млн. АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Агар, 1991-2018 йилларда вилоятда ҳудудий хорижий инвестиция дастурлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар 98,6 млн. АҚШ долларини ташкил этганлигини инобатга олсак, бу борада сўнгги йилларда сезиларли ўсишга эришилганлигини кўриш мумкин.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида божхона органлари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2019 йил давомида ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган технологик асбоб-ускуналарга нисбатан 17 млрд сўмдан ортиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўланилган. Бунинг натижасида тежалган маблағ эса инвесторлар томонидан янги лойиҳаларни ишга туширишга сарфланмоқда.

Энг асосийси, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан инвесторлар билан мунтазам равишда сайёр учрашувлар ташкил этилган ҳолда, уларнинг фаолиятида мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг