Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилоятининг ҳудудий экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда
1208
Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг ҳудудий экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда

Жумладан, Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва кенг имкониятлар бериш мақсадида, қуйидаги талаблар бекор қилинди:

– давлат божхона хизмати органлари томонидан бериладиган 10 турдаги рухсатномалар;

– барча товарлар бўйича экспорт шартномаларини давлат божхона хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш;

– экспорт қилинаётган мева ва сабзавот маҳсулотларини мажбурий божхона кўригидан ўтказиш (божхона қонунчилигининг бузилиши хавфи аниқланган ҳолатлар бундан мустасно);

– экспорт товарлари (хом-ашё маҳсулотларидан ташқари) бўйича олдиндан тўлов амалга оширилганлиги ёки банк кафолати, суғурта полиси, аккредитив очилганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш.

Ушбу  ижобий ўзгаришлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 12 ойи давомида Сурхондарё вилояти ҳудудидан 169,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,1% га ёки 29,5 миллион АҚШ долларга ошган.

Ўтган йилнинг 12 ойи мобайнида вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотлар борган асосий мамлакатлар :

- Покистон Ислом Республикаси;

- Афғонистон Ислом Республикаси;

- Хитой Халқ Республикаси ;

- Россия Федерацияси.

Рақамлардан кўриниб турибдики, вилоятнинг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги  Олий Мажлисга Мурожаатномасида эндиликда божхона қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган, лекин тўловларни ўз вақтида тўлаган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод этиш кераклиги ва ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш зарурлиги, жумладан, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, божхона постларида назоратни амалга оширувчи божхона, санитария, карантин, ветеринария ва бошқа идоралар фаолиятини ислоҳ қилииниши лозимлигини таъкидлаб ўтилди.

Мазкур ўзгаришлар эса албатта истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш  ва тадбиркорлар учун янада имконият ҳамда шарт-шароитларни яратиш мақсадида амалга оширилиши шубҳасиздир.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг