Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган чет эл фуқароси М.Ф. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, фуқаро М.Ф.нинг қора рангли сумкаси ички астар қисмига 1 дона 7,62 мм. калибрли ўқотар қуроллар учун мўлжалланган патрон уддабуронлик билан яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.01.2020