Тадбирда сўз олган навоийшунос олимлар томонидан Алишер Навоий истеъдодининг улуғворлиги, унинг асарларидаги инсонпарварлик ғояларининг устуворлиги, халқчил ғоялари билан жамият ахлоқий қиёфасини акс эттириши ҳамда бугун Алишер Навоий асарларини ёш авлодга етказиш, шу ғоялар асосида маънавий етук авлодни тарбиялаш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир давомида институт курсантлари томонидан Навоий ғазалларидан иборат баҳру-байт бўлиб ўтди ҳамда йиғилганларга Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева томонидан куй қўшиқлар тақдим этилди.
4.02.2020