Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан Дўстлик туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Қ.М. бошқарувидаги “Исузи” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 24 миллион сўмлик, жами 24 дона хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган телевизорлар борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Д.К бошқарувидаги “Газел” русумли транспорт воситаси ҳам тўхтатилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида автотранспорт юкхонасида фуқаро К.Н.га тегишли, дастлабки қиймати 35 000 000 сўмлик, 30 дона хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.02.2020