Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди
1334
Заргарлик буюмларини мамлакатимиз чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган чет эл фуқароси Х.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс кийимлари орасида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 33  миллион сўмлик оғирлиги 108,61 граммни ташкил қилувчи 40 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг