Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тизимдаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда
1210
Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир.
Тизимдаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда

Шу боис, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Шу мақсадда сўнги йилларда мамлакaтимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Жумладан, ўтган 2019 йил давомида божхона соҳасига доир қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатлар ҳамда амалиётга жорий қилинган янги тартиб-таомиллар ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни, экспортни рағбатлантириб, ташқи бозорларга рақобатбардош маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришга ва мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

2019 йил давомида, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш йўналишида 10 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Мухтасар қилиб айтганда, эндиликда қонунларга риоя қиладиган тадбиркорлар қўшимча ваколатлар, енгилликлар билан қўшимча рағбатлантирилади. Масалан, уларнинг товарлари божхонада бирон бир навбатларсиз, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилган ҳолда расмийлаштирилади, юкларни эса тўғридан-тўғри ўзларининг омборларига туширишга рухсат берилади.

Маълумки, Юртбошимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларига асосан,  2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб  божхона органларида “Хавфни бошқариш тизими” тўлиқ ишга туширилиб, “сариқ” ва “қизил” йўлаклар билан бир қаторда “яшил” ва “кўк” йўлаклар ҳам амалиётга жорий қилинди. Натижада, ўтган даврда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида жами товар ва транспорт воситаларининг атиги 36 фоизи “қизил” йўлак орқали тўлиқ божхона назоратидан ўтказилган бўлса, 47 фоизи “сариқ” йўлак орқали фақатгина ҳужжатли текширувдан ўтказилган ва 18 фоизи умуман божхона назорати шакллари қўлланилмасдан “яшил” йўлак орқали расмийлаштирилиб, тўғридан-тўғри чиқаришга рухсат берилган.

Хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими товарларни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтишини тезлаштириб,  божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини олдини олиш, таҳлил ва прогноз қилиш прогноз қилиш ва уларни аниқлашда муҳим рол ўйнамоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида 2019 йил давомида 320,9 млн. АҚШ  доллари қийматидаги товарлари экспортга расмийлаштирилди. Ушбу давр мобайнида 21326 дона божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.  Хавфни бошқариш тизими амалиётга жорий этилиши муносабати билан 93 та ҳолатда сал кам 300 миллион сўмлик божхона тўловлари йўқотилишинг олди олинишига эришилди.

Вилоят божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда божхона тартиб таомилларидаги янгиликлар юзасидан  тадбиркорлик субъектлари билан 109 маротаба ҳамда жамоатчилик вакиллари билан 314 маротаба давра суҳбатлари, учрашувлар ва матбуот анжуманлари ўтказилиб. Оммавий ахборот воситаларида 531 маротаба чиқишлар ташкил қилиган. Шунга қарамасдан божхона қонунбузилишини содир этиш ҳолатлари ҳам кузатилди.

2019 йилда бошқарма  ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида 1439 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 2 млрд. 61 млн сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди.

Шу билан бир қаторда,  37 та ҳолатда 23 килограмм 362,27 грамм гиёҳвандлик воситалари, 101 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 5202 дона гиёҳвандлик таблеткалари ва 3556 дона психотроп таблеткаларининг ноқонуний айланишининг олди олинган.

Таъкидалаш жоизки, ўтган йилнинг 12 ойи мобайнида вилоят божхоначилари 24 та ҳолатда жами 539 дона миллий ва дунё халқлари тарихини  ўзида акс эттирувчи маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб чиқилишини фош этиб  вилоят археология музейи фондига топширишган. Бугунги кунда мазкур экспонатлардан юртимиз ва хорижлик сайёҳлар бахраманд бўлишмоқда.

Тизимда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўтган йилдаги энг ёрқин намуналаридан бири – Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш  ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган «Ягона дарча» божхона ахборот тизимининг амалиётга жорий қилинганлигидир.

Мазкур қарорга асосан 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга барча ҳужжатлар ва сертификатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштириш назарда тутилган бўлиб, амалда 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан мазкур тизим - www.singlewindow.uz манзилида ишга туширилди.

“Ягона дарча” божхона ахборот тизимини жорий этишдан асосий мақсад, маъмурий тартиботларни мақбуллаштириш, шунингдек, ваколатли органлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида маълумотлар алмашиш механизмини яратиш орқали божхона ва у билан боғлиқ соҳалардаги тўсиқларни камайтириш ҳамда фойдаланувчиларга импорт, экспорт ва транзитга тегишли бўлган ҳужжатларни ягона электрон манзилдан стандартлаштирилган (бир хил шаклда) тартибда қабул қилиш ва жўнатиш имкониятини яратиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январидаги  Олий Мажлисга Мурожаатномасида эндиликда божхона қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган, лекин тўловларни ўз вақтида тўлаган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод этиш кераклиги ва ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш зарурлиги, жумладан, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, божхона постларида назоратни амалга оширувчи божхона, санитария, карантин, ветеринария ва бошқа идоралар фаолиятини ислоҳ қилиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бир сўз билан айтганда, 2020 йилда рақамли иктисодиётни амалга ошириш, божхона тўловларидан давлат бюджетига тушумларнинг ортиғи билан туширилишини таъминлаш, импортни оптималлаштириш ва экспортни янада рағбатлантириш, божхона тўловларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги хуфиёна иқтисодиёт элементларини фош этиб, уларга чек қўйиш чоралари кўриш, божхона расмийлаштируви учун сарфланаётган вақтни янада қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Табиийки, буларнинг бари мамлакатимизнинг “Doing business” халқаро рейтингидаги ўрнини кўтаришда муҳим рол ўйнайди.

Ҳамиша долзарб аҳамият касб этадиган йўналишлардан яна бири – тизимни замонавий билимларни пухта эгаллаган ёш кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш, божхона ходимларининг билим ва малакасини мунтазам ошириш, соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин кураш олиб бориш, ходимлар ўртасида бу иллатга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш ҳам асосий вазифалар сирасига киради.

 

4.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг