Аммо яратилаётган қулайликларга карамай айрим йўловчилар томонидан ҳали ҳамон қонунбузиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, “Термиз-Внукова” йўналиши бўйича учиб кетаётган хориж фуқароси Б.Р белгиланган тартибда холислар иштирокида божхоначилар назоратидан ўтказилди.
Натижада, кийимлари чўнтагидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва қадимийлиги 50 йилдан ошган 50 дона тангалар ва 14 дона қоғоз пуллар борлиги аниқланди ва белгиланган тартибда тўхтатиб қолинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига кўра, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорларни фақат Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги қабул қилади.
Мазкур қонунга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
4.02.2020