Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан юртимизга кириб келган фуқаро С.Ш. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўткзаилди.
Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 369 миллион сўмлик жами 7000 донадан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.02.2020