Жумладан куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Д.О.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг яшаш хонадони ертўласида умумий қиймати 123,4 миллион сўмлик кийим-кечаклар, парфюмерия, тамаки маҳсулотлари билан бирга 8 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4.02.2020