Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дизель ёнилғисини яширинча олиб кириш режаси барбод бўлди
1533
Дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Дизель ёнилғисини яширинча олиб кириш режаси барбод бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги дизель ёнилғисини юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Яъни қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро К.И. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида, мазкур юк автомашиналар юкхонасининг тагида қўлбола усулда ясалган хуфя жойда, декларацияда кўрсатилмаган 650 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

4.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг