Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
19 800 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
1486
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
19 800  АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро У.В. ўрнатилган тартибда, божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган жами 19800 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг