Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Узатмалар қутиси”да нима яширилган эди?
1170
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
“Узатмалар қутиси”да нима яширилган эди?

Хусусан,  Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.

Қўшни мамлакат ҳудудидан харакатланиб келаётган фуқаро Б.А бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилди.

Текширув давомида юк автомашинаси “узатмалар қутиси”нинг ички қисмига моҳирлик билан беркитиб қўйилган 3,25 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  ҳамда “Савай” темир йўл чегара божхона пости  кичик инспектор-кинологи ва унга бириктирилган хизмат ити ёрдамида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро У.А. шартли харидорга 0,69 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг