Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг яширин айланмаси божхоначилар томонидан фош этилди
1073
Рангли металларнинг ноқонуний айланмаси ва яширинча сақланишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Рангли металларнинг яширин айланмаси божхоначилар томонидан фош этилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда рангли металл ва унинг парчаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Н.нинг яшаш хонадони назоратдан ўтказилди ва ушбу шахс хонадонида 891 килограмм бўлган рангли металл парчалари яширинча сақлаётганлиги аниқланди.

Шуниндек, тадбир давомида Шовот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ю.нинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахс ҳам вазни 2010 килограмм бўлган рангли металл парчаларини яширинча сақлаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро К.С.га бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида автомашина юкхонасида фуқаро К.С.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, оғирлиги 2 661 килограммни ташкил этувчи рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг