Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб – менинг дўстимсан
1694
Давлатимиз раҳбари томонидан бундан бир йил муқаддам илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг бири ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Китоб – менинг дўстимсан

Дарҳақиқат, мамлакатимизда китобхонликка берилаётган эътибор шу кунларда янгича мазмун-моҳият касб этиб, бу давлат божхона хизмати органларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Тизимда хизмат қилаётган божхона ходимлари ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида республикамизда фаолият юритаётган турли нашриётлар билан ҳамкорликда навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил қилинди.

Ярмарка давомида божхона ходимлари ижтимоий-сиёсий, бадиий, қолаверса болалар учун мўлжалланган адабиётларни харид қилиб, шахсий кутубхоналарини янги китоблар билан тўлдиришди.

Китоб инсоннинг ички дунёсига нур олиб киради. Китобга меҳр қўйган, у билан дўст тутинган инсоннинг кўнглига хотиржамлик, маънавий оламига эса гўзаллик ошуфта бўлади. Зеро, ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.

Китобхонлик тарғиботига қаратилган бу каби тадбирлар давлат божхона хизмати органларида давом этмоқда.

3.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг