Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда бир қатор божхона қонунбузилишлари фош қилинди
2181
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда халқаро йўловчи поездларда кўп миқдорда товар моддий бойликларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш борасида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистонда бир қатор божхона қонунбузилишлари фош қилинди

“Қорақалпоғистон” чегара-божхона постида “Бейнеў-Нукус” йўналишидаги йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида, фукаро Ж.С. томонидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати салкам 11 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини вагондаги йўловчиларга майда-майда туркумларда тарқатган ҳолда, яширин равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Шунингдек, Тўрткўл тумани ҳудудида қўшни давлатлардан ноқонуний равишда ёки кичик-кичик туркумларда олиб келиб, кейинчалик уларни ички бозорларда қайта сотиш мақсадида хонадонларда яширинча тўплаш ҳолатлари ҳам фош қилинди.

Ана шундай “омбор”лардан бири шу туманда истиқомат қилувчи  Б.У.нинг хонадонида ташкил қилинган экан. ушбу хонадон холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 27,5 млн. сўмлик стоматологик тиббиёт воситаларини ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари давлат эгалигига ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

19.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг