Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Б. шартли харидорга 102,26 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддасини 2000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
31.01.2020