Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигиги оширилмоқда
1114
Маълумки, “Жартепа” чегара божхона пости Ургут туманида жойлашган.Табиийки, туман аҳолиси чегара орқали қўшни давлатга кўпроқ ўтиб қайтади. Вилоят божхоначилари бу гал Ургут туман Жартепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежида маҳалла фаоллари ва мактаб директорлари иштирокида чегара божхона постлари орқали товарларни олиб кириш ва олиб ўтиш тартиби ҳамда аниқланган божхона қонунбузулиш ҳолатларига бағишлаб профилактика тадбирини ўтказишди.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигиги оширилмоқда

Тадбирда вилоят божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Ахроров, туман ички ишлар бўлими катта инспектори Ш.Амонов, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари Р.Тўраев ва “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари мавзу юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунчалар ва ахборот бериб ўтишди.

 “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости бош инспектор-смена бошлиғи Ф.Буронов, катта инспектор Ж.Мухторов ҳамда инспектор У.Ашуровлар Нуробод тумани 1-ўрта таълим мактабида бўлишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти масаласида профилактика тадбирини ўтказишди. 

27.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг