Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ёшлар билан учрашувларни тизимли тарзда йўлга қўйишди
1445
Иқтидорли, интилувчан, илмга чанқоқ ёшларни божхона соҳасига жалб этиш, уларда соҳага бўлган қизиқишни ҳозирдан шакллантириш тизимни малакали кадрлар билан тўлдиришнинг дастлабки бўғинидир. Айни шу мақсадда, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари жойларда коллеж ва мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот ишларини йўлга қўйишган.
Божхоначилар ёшлар билан учрашувларни тизимли тарзда йўлга қўйишди

Бу галги учрашув Жиззах шаҳридаги 25-сон “Темурийлар издоши” мактабининг битирувчи ўқувчилари билан ташкил этилди. Тадбир давомида божхона ходимлари ўқувчиларга божхона соҳаси фаолияти ва вазифалари, шу билан бирга божхона институтига кириш учун тегишли талаблар ҳақида тушунчалар беришди.

Суҳбат жараёнида божхона соҳаси ўқувчи ёшларда анчагина қизиқиш уйғотди шекилли, улар томонидан йўллаган бир қанча саволлар ҳам фикримизга далил бўлди. Ўз ўрнида соҳа ходимлари томонидан берилган маълумотлар орқали ёшлар божхона касбига нисбатан етарли тушунча ва кўникмаларга эга бўлишди.

30.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг